08 фев 2024 20:45

Начо "Жирона"га қарши ўйнамайди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси Начо Фернандес Испания чемпионатининг навбатдаги турида иштирок этмайди.

Мадридликлар навбатдаги тур ўз майдонида "Жирона"ни қабул қилади. Манбанинг хабарига кўра, "Лос "Бланкос" мураббийлар штаби испаниялик ҳимоячининг "оқ-қизиллар" билан ўйинда иштирок этмаслигини маълум қилган. 

Аввалроқ Начонинг сўнгги ўйинларда мушакларидаги оғриқлар билан ўйнагани ҳақида хабар берилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Начодан ташқари яна бир марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер ҳам “Жирона” билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин, аммо немис футболчисининг навбатдаги ўйинда майдонга тушиш имконияти мавжуд. Шунингдек, Давид Алаба ва Эдер Милитао даволанишда давом этмоқда.

Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +2 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика