22 окт 2018 08:30

Мауро Икарди: “Барқарорлик ўзимизга боғлиқ​”

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Икарди Милан дербисидан сўнг фикрлар билан бўлишди.

“Ҳаммамиз ҳафта давомида Милан дербисида ғалаба қозонишга мажбур эканлигимиз ҳақида гапирдик. Бизда вазиятлар кўп бўлди: тўп дарвоза устунига тегди, голимизни бекор қилишди. 90 дақиқа ичида яратган вазиятларимиз учун ҳам ғалабага ҳақли эдик. 93-дақиқада гол киритиб, ғалаба қозониш эса одатдагиларидан анча ширинроқ! Шундай руҳда давом этишимиз керак. Мунтазам равишда ғалаба қозонишни ўрганишимиз керак ва буни одатга айлантириш лозим. Барқарорлик ўзимизга боғлиқ. Мавсум охирида бу бизни қаерга олиб боришини кўрамиз. “Барселона”? Биз ўз имкониятларимизни биламиз ва ҳар қандай рақибга жанг таклиф қила оламиз”,—дейди Икарди.

Манба : Football Italia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +6 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика