"The Independent" нашри хабарига кўра, манкунианликлар 24 ёшли футболчини ёздаёқ трансфер қилмоқчи.
Олдинроқ МЮ словакиялик учун 60 миллион евро таклиф қилганди. Бироқ "Интер" ҳимоячисининг трансферидан 90 миллион евро ишлаб олмоқчи бўлганди. Унинг миланликлар билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.
Шкриньяр 2017 йилнинг ёзида 34 миллион евро эвазига "Сампдория"дан ўтганди. Бу мавсумда у 21 ўйинда қатнашди.