18 июл 08:00

Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
ПСЖда нима гаплар?

Франция гранди ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоага ижарадан қайтган бир қатор футболчиларни асосий таркиб режаларидан чиқариб, захира жамоаси билан машғулот ўтказишга юборди. 

Манба маълумотига кўра, испаниялик мутахассис ўзининг келгуси режаларида Марко Асенсио, Карлос Солер ва Милан Шкриньяр каби футболчиларни кўрмаган. Шу боис уларни янги клуб топилгунча кам хавфли, енгил машғулотлар олиб бориладиган захира таркиб сафида қолдиришга қарор қилинган.

Маълумот учун, 28 ёшли Карлос Солер ўтган мавсумни “Вест Хэм” сафида ижара асосида ўтказган ва ҳозирда “Вильярреал”га ўтишга яқин турибди. 29 ёшли Асенсио сўнгги ярим мавсумни Англиянинг “Астон Вилла” жамоасида ўтказган бўлса, 30 ёшли словак ҳимоячи Милан Шкриньяр “Фенербахче” сафида тўп тепган.

Асенсио ва Шкриньярнинг турк клуби билан алоқалари мустаҳкамланмоқда — уларнинг фаолияти Туркияда давом этиши эҳтимоли юқори.

Манба : OK Diario
Бу хабар билан бўлишинг:
  0 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

0
18/07 14:38
Rasul Matkarimov
Real Madridda Asosiy tarkibda tushmaganidan noliyverdi mana endi PSJgayam kerak bolmay qoldi Oldingdan oqqan suvni qadri yoq
Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика