Олдинроқ, испаниялик мутахассис собиқ клуби билан судлашаётгани, Лопетеги "Реал"дан шартнома бекор қилингани учун 28 млн. евро - уч йиллик маошини талаб қилаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.
"Реал" билан шартномани бекор қилишга 5 дақиқа вақт кетди ва иккала томон илиқ муносабатларни сақлаб қолди. Барча шартлар битимда ёзилган ва ҳеч қандай суд жараёни бўлаётгани йўқ" - деб ёзди Бусеро.
"Реал" 2018 йилнинг октябрида мутахассис билан келишувни бекор қилган эди. Мутахассис Мадрид клубида бор-йўғи 4 ой ишлади. Жамоа унинг қўл остида 17 йил ичида илк марта ЛаЛига турнир жадвалида саккизинчи ўриндан пастга тушди ва "Реал"даги сўнгги ўйинида "Барселона"га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.