UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  13 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  12 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  22 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7

"Локомотив" ўртоқлик учрашувида Москва клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Локомотив" ўртоқлик учрашувида Москва клуби билан дуранг ўйнади

Туркиянинг Белек шаҳарчасида янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган "Локомотив" бугун илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Москванинг "Динамо" клуби билан кечган беллашувда "темирйўлчилар" 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Учрашувда ҳисоб дастлаб "Динамо" футболчиси Евгений Марков томонидан очилди. 61-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди ва бунда захирадан майдонга тушган Авазбек Ўлмасалиев рақиб дарвозасига тўп киритди. 

Шундай қилиб "Локо"нинг Анталия йиғинидаги илк назорат баҳси дуранг натижа билан якун топди. Андрей Фёдоров шогирдлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 6 февраль куни Қозоғистоннинг "Астана" клубига қарши ўтказишади. 

4 февраль. Ўртоқлик учрашуви 

"Локомотив" - "Динамо" (Москва) 1:1 

"Локомотив" таркиби: Жавоҳир Илёсов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Игорь Йелич, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Йован Жокич, Алишер Шоғуломов, Сардор Мирзаев, Жамшид Искандеров, Ҳусниддин Ғофуров, Темурхўжа Абдухолиқов. 

Захирадан тушганлар: Маъмур Икромов, Арслонмурод Амонов, Азиз Ҳайдаров, Филипп Райевац, Авазбек Ўлмасалиев, Сергей Прохоров, Фаррух Иброҳимов, Бобур Эргашев.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика