UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  3 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  11 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2

"Локомотив" - "Металлург". Чипталар сотувидан тушган барча пуллар хайрияга йўналтирилади Янгиликлар

"Локомотив" - "Металлург". Чипталар сотувидан тушган барча пуллар хайрияга йўналтирилади

Тошкентнинг "Локомотив" клубидан навбатдаги олийжаноб қадам.

Кеча сайтимизда Тошкент футболи тарбияланувчиси: Яна бир бор онамни йўқотишни истамайман, ёрдам! номли хабар чиққан эди.

Унда қуйидаги жумлалар ёзилган эди:

Пойтахт чемпионатида тўп тепаётган бир болакайнинг отаси дардли мавзу бўйича мурожаат қилди.

Ўғлим ёшлигидаёқ онасини йўқотди, биринчи аёлим саратон касаллиги билан бу дунёни тарк этди. Тақдирнинг синовини қаранг, ҳозирги онаси ҳам буйрак қуриши касаллиги билан оғрияпти ва тезроқ "операция" қилдирмасак шифокорлар оз вақт қолганини айтишяпти. Шунинг учун минг хижолат билан олдингизга келдим. Ўғлим яна бир бор онасини йўқота олмайди.

"Локомотив" клуби ушбу хабарга дарҳол муносабат билдирди:

Ҳар бир инсонга ёрдам қўлини чўзиш,  ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш биз ўзбекларга хос. Тафаккуримиз, қалбимиз тубида кичик бир бир нарса узилгандек бўлади бундай хабарларни ўқиганимизда.

“Локомотив” Профессионал футбол клуби бу болажоннинг кўнглини олиш, оиласига ёрдам бериш  мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан ўзбек футболи жамоатчилиги махсус акциясида иштирок этади.

Жамоа иштирокида 31 октябрь куни Суперлига 28 тури доирасида “Локомотив” стадионида ўтадиган Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши учрашув чипталари сотувидан тушган маблағ бу Болажонга ёрдам сифатида тақдим этилади.

Барча футбол мухлисларини "Локомотив" стадионида кутиб қоламиз. Барчамиз биргаликда Болажонга ёрдам берамиз!

Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. Чипталар уч тоифада бўлиб 3, 5 ва 15 минг сўмдан. Ўйин соат 18:00да "Локомотив" стадионида бошланади.

#БизСенБиланБолажон
#BizSеnBilanBolajon

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика