Мерсисайдликлар Клайнни мавсум якунига қадар "Борнмут"га ижарага беришга рози бўлишди. 27 ёшли англиялик жамоасида доимий ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
Узоқ муддат давомида белидан олган жароҳатини даволаш билан банд бўлган Клайн асосий таркибдаги жойини йўқотди. Бу мавсумда у "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндагина 90 дақиқа ҳаракат қилди.