El Pais нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти италиялик мураббийнинг талабларини қондира олмайди. Олдинроқ Конте "Реал"да трансферлар сиёсатини бир ўзи олиб боришини, унга 5 нафар ёрдамчи мураббий олиб келиниши ва йилига 10 миллион евро маош тўланиши кераклиги борасида маълумотлар тарқаганди.
Шу боисдан "Реал" Сантьяго Соларига ишонишда давом этади.