"The Telegraph" хабарига кўра, айни дамда Жо Гомес ва Деян Ловрен лазаретда бўлиб турибди. Виржил Ван Дейк эса бир ўйинлик дисквалификацияни ўташи керак. Ҳозирда Юрген Клопп қўл остида фақатгина бир марказий ҳимоячи - Жоэль Матип қолган.
"Ловренни майдонга тушириш учун қаттиқ ҳаракат қиламиз", - деди Клопп бу борадаги саволга.
"Ливерпуль" - "Бавария" учрашуви 19 февраль куни ўтказилади.