"Одамлар мен билан совринлар борасида гаплашганида, улар менга биз қатнашадиган барча турнирларда ғолиб чиқишимиз кераклигини гапиришади. Агарда биз Англия кубогида ғолиб бўлсак, улар барибир АПЛда 25 йилдан буён чемпион бўлмаганимизни юзимизга солишади ["Ливерпуль" 1990 йилдан буён мамлакат чемпионатида ғолиб бўлмади]
Одамларнинг фикрини ўзгартира олмаймиз. Ҳозирги каби ҳар бир ўйинга юқори кучни ташлашимиз керак. Яна ва яна ғолиблик учун интиламиз", - деди Клопп.