20 фев 2019 17:12

Жоржо Кьеллини дунёнинг энг яхши ҳимоячиси ким эканлигини айтди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
“Ювентус” сардори Жоржо Кьеллини Daily Mail'га берган интервюсида дунёнинг энг яхши ҳимоячиси Серхио Рамос эканлигини билдирди.

“Мен ўзимни жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиси деб ҳисобламайман. Айни вақтда бу номга энг муносиби Серхио Рамосдир. Уни нафақат майдонда балки унинг ташқарисида ҳам етакчи деб биламан. Рамос деярли хатога йўл қўймайди. Тўғри баъзида адашиши мумкин, сабаби, барча хато қилади. Рамос иккала жамоанинг ўйинига таъсир ўтказа оладиган футболчилар қаторига киради”, - дейди Кьеллини.

“Реал” сардори УЕФАнинг йил терма жамоасидан етти марта (2008, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2018) жой олган бўлиб, ўтган мавсум натижаларига кўра Европанинг энг яхши ҳимоячиси номига сазовор бўлганди.


Манба : Daily Mail
Бу хабар билан бўлишинг:
  +29 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика