Олдинроқ, Стураро ижара асосида Генуя клубида ўйнаши маълум бўлган эди. "Ювентус" ушбу трансфердан 19 млн. евро ишлаб олади. Бу пуллар 4 йил давомида тўлаб берилади.
Стураро 2017/18 мавсумни ижара асосида Лиссабоннинг "Спортинг" клубида ўтказган эди. Аммо жароҳат туфайли у Португалия клуби сафида майдонга тушмади. Стефанонинг сўнгги расмий ўйини 2018 йилнинг май ойида "Верона"га қарши бўлиб ўтган.