04 янв 2019 20:46

Икардининг рафиқаси "Интер"га қаттиқ талаб қўйди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг рафиқаси ва агенти Ванда Нара Милан клуби раҳбариятига қаттиқ талаб қўйди.

"Corriere della Sera" хабарига кўра, Нара раҳбариятга турмуш ўртоғининг маошини йилига 9 миллион евро қилиб белгиланишини ва унинг товон пули 160 миллион евро бўлиши кераклигини талаб қилган.

Аргентиналикнинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар давом этади. Бунда унинг товон пули 110 миллион евро этиб белгиланган. Унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" каби жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда.

Бу мавсумда 25 ёшли форвард "Интер" таркибида 22 ўйинда қатнашиб, 13 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.

Манба : Corriere della Sera
Бу хабар билан бўлишинг:
  +5 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика