27 фев 2019 15:23

Икарди “Интер” билан шартномани узайтиришдан бош тортди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
“Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди жамоа билан янги шартнома имзолашни хоҳламади, дея хабар беради Tuttosport.

“Нерадзурри"лар раҳбарияти футболчини клубда олиб қолиш мақсадида унинг йиллик маошини бонуслар билан 7 миллион еврогача кўтаришга тайёр эди. Бироқ, Икарди ва унинг агенти бу маблағга рози бўлмади. Италия нашрининг маълум қилишича, аргентиналик футболчи Италия қолади. Унга Туриннинг “Ювентус” ҳамда “Наполи” жамоалари қизиқиш билдирган.

“Интер” сафида 2013 йилдан буён ҳаракат қилиб келаётган 26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 2 бора голларга ҳаммуаллифлик қилганди.


Манба : Tuttosport
Бу хабар билан бўлишинг:
  +1 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика