Гонсало Игуаин Италия чемпионати 11-тур доирасидаги "Удинезе" - "Милан" баҳсида жароҳат олиб, ўйинни охирига етказа олмайдиган бўлди. Аргентиналик форвард рақиб ярим ҳимоячиси Роландо Мандрагора билан тўқнашувдан сўнг, заҳирага олинишини сўради. Учрашувнинг 35-дақиқасида Игуаин белини ушлаган ҳолда майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Самуэль Кастильехо тушди.
Кейинги турда "Милан" "Ювентус" билан баҳс олиб боради. 30 ёшли ҳужумчи ушбу учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.