13 мар 2019 14:15

Фигу: "ОАВ Месси ва Роналду ҳақида ёзмоқда, аммо Марега ҳақида унутиб қўйишяпти"

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Португалия терма жамоаси собиқ футболчиси Луиш Фигу "Порту" ҳужумчиси Мусса Марегага етарли даражада эътибор берилмаётганини айтди.

"Марега ажойиб формада, "Порту" эса у билан яхши натижаларга эришяпти. Ҳозир ОАВ кўпроқ Мбаппе, Месси, Роналду ёки Салоҳ ҳақида ёзишмоқда, аммо барча позициядан гол ура оладиган Мусса ҳақида унутиб қўйишяпти.

Марега ўйинни яхши кўради, техникаси кучли. Агар у меҳнат қилишдан тўхтамаса, Это'О ёки Дрогба даражасига чиқиши мумкин" - дейди Фигу.

Мусса Марега жорий мавсум Чемпионлар лигасининг 7та учрашувида 6та гол урди ва 2та голли пас берди.

Манба : Orange Football Club
Бу хабар билан бўлишинг:
  +8 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика