UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  3 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  9 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  21 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  53 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг янги мавсуми старт олади Янгиликлар

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг янги мавсуми старт олади

Теглар :  ОЧЛ-2019
Эртага бўлиб ўтадиган учта ўйин билан бу йилги ОЧЛ баҳсларига старт берилади.

ОЧЛ плей-офф. 5 февраль

"Ал Виҳдат" (Иордания) - "Қувайт СК" (Қувайт)
"Серес Негрос" (Филиппин) - "Янгон Юнайтед" (Мяньма)
"Хоум Юнайтед" (Сингапур) - "Персия Жакарта" (Индонезия)

Маълумки, бу йил ҳам ОЧЛ гуруҳ баҳсларида 32та жамоа иштирок этади. Биздан амалдаги чемпион сифатида "Локомотив" тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида ўйнайди. Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК билан Суперлигада иккинчи ўринни қўлга киритган "Пахтакор" эса ўз омадларини плей-оффда синаб кўради.

"Пахтакор" 12 февраль куни ўз майдонида Ироқнинг "Эйр Форс" клубини қабул қилади. Бу жамоа уч марта ОФК Кубогида ғолибликни қўлга киритган. Шундай қилиб 2008 йилдан бери илк марта яна Ироқ жамоаси "Пахтакор" стадионига ташриф буюради.

Худди шу куни АГМК ҳам ўз майдонида ўйнайди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлар Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини синовдан ўтказишади.

Бу йил ОЧЛда мукофот жамғармаси миқдори оширилди. 2018 йилда жами мукофот 4,2 миллион АҚШ доллари эди. Лекин бу йилги мусобақа учун ОФК 8,4 миллион доллар ажратди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика