Ловрен учрашувнинг 6-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса 16 ёшли Ки-Жана Хувер майдонга тушди. Бу Хувер учун “қизиллар” таркибидаги дебют ўйин бўлди. Нидерландиялик футболчи “Ливерпуль”нинг Англия кубогида майдонга тушган тарихдаги энг ёш ўйинчиси бўлди.
Ловреннинг жароҳати ҳақида тиббий текширувлардан сўнг маълумот берилади.