22 мар 2019 08:54

Бугун 17:00. Ўзбекистон U-23 - Ҳиндистон U-23

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари старт олади.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаши доирасида Ҳиндистон U-23 терма жамоаси билан ўйин ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади. КИРИШ БЕПУЛ! Чипталар стадион дарвозалари ёнида бепул тарқатилади.

Бу учрашув Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси учун муҳим аҳамият касб этади. Шу боис барча-барчани ўйинга келиб футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришга чорлаймиз!



Сана: 22 март 2019 йил
Ўйин: Ўзбекистон U-23 - Ҳиндистон U-23
Бошланиш вақти: 17:00 (Тошкент вақти билан)
Стадион: "Пахтакор"
Мўлжал: ЎФА биноси ва метронинг "Пахтакор" бекати

Олға Ўзбекистон!



Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.

Саралаш ўйинларининг тақвими қуйидагича:

22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон («Пахтакор» стадиони)

Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  -1 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика