10 мар 2019 07:58

“Бордо” собиқ мураббийи: “Бэйлдан янги Роналдуни талаб қилиш нотўғри”

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
“Бордо” клуби собиқ мураббийи Густаво Пойет ҳужумчи Гарет Бэйлнинг Мадрид клубидаги ҳолати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Гаретнинг асосий муаммоси у “Реал”да тўп тепиши. Криштиану “Ювентус”га ўтиши билан, ҳамма Бэйлдан янги Роналду бўлишни талаб қилишмоқда. У буни қилиши мумкин эмас, чунки у Гарет Бэйл.

“Реал”дагилар ҳам кимдир Роналдуни ўрнини босишини кутишди. Аммо дунёда ҳеч ким Криштиану қилган ишни қила олмайди. Роналдуга ўхшаган футболчини сотиб олиш ҳам нотўғри. Бу Бэйлга нисбатан адолатсизлик бўлади.

Гарет ҳалиям ўша-ўша. У Испания кубоги финалида 60 метр масофани босиб ўтиб, ғалаба голини киритган футболчи. У ўша ЕЧЛ финалида “қайчи” услубида гол урган Бэйл”, дея Пойетнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Манба : Goal
Бу хабар билан бўлишинг:
  +6 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика