18 фев 2019 11:53

"Бавария" "Ювентус" форвардига кўз тикмоқда

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Ювентус" форварди Пауло Дибала фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

"Бавария" аргентиналикнинг трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда "Tuttomercato" хабар берди. Манбанинг келтиришича, "Бавария" бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге Дибаланинг мухлиси ҳисобланади.

Олдинроқ Дибала Туринни тарк этмоқчилиги хабар қилинган эди.

Футболчининг трансфер қиймати 110 млн евро деб баҳоланмоқда. Ўйинчининг ҳозирги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



25 ёшли Дибала жорий мавсум А Серияда 21та ўйин ўтказди ва 3та гол уриб, 6та голли пас берди.

Манба : Tuttomercato
Бу хабар билан бўлишинг:
  +4 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика