Келишув 1,5 миллион долларни ташкил этди. Америка клуби яна 500 минг долларни бонус сифатида олиши мумкин, дея хабар бермоқда Goal.
Ричардс 2018 йилнинг ёзида ижара асосида «Бавария»га ўтган. 18 ёшли футболчи мюнхенликлар асосий таркибида учта ўйинда майдонга тушиб, сўнгра ўринбосарлар сафига бориб қўшилганди.
“Бавария” ва “Даллас” клублари ўртасидаги келишувга мувофиқ, агар Германия чемпиони футболчини сотиб юборадиган бўлса, унинг трансферидан тушадиган маблағнинг 40 фоизига АҚШ клуби эгалик қилади.