16 ноя 2018 23:26

"Барселона" тарбияланувчиси "Ювентус"га ўтишга рози бўлди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Бенфика"нинг испаниялик ҳимоячиси Алехандро Гримальдо Туриннинг бош жамоасига ўтишга рози.

Calciomercato маълумотига кўра, "Ювентус" футболчини бир неча йилдан бери кузатиб келмоқда ва маълум даражада ўсишга эришганидан сўнг, Алехандрони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бразилиялик ҳимоячи Алекс Сандро "кекса сеньора"ни тарк этадиган бўлса, Гримальдо трансфери келаси ёзда амалга оширилади.

23 ёшли Гримальдо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисоболанади. У 2016 йилда "кўк-анорранглилар"дан "Бенфика" клубига 2,1 миллион евро эвазига ўтган эди.

Манба : calciomercato.com
Бу хабар билан бўлишинг:
  +7 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика