UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  3 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  5 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  31 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  30 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6

"Барселона" - "Реал". Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Барселона" - "Реал". Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот анжумани

Бугун, 6 февраль куни "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасида Испания Кубоги ярим финалининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу баҳсдан олдин Каталония клуби устози Эрнесто Вальверде иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Рақиб ҳақида

- "Реал"га қарши баҳслар доимо ўзгача аҳамиятга эга. Биз ва рақиб финалга чиқишни истаймиз. Бу ярим финалда фаворит йўқ, ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Реал" ҳар доим "Камп Ноу"да жуда яхши ўйнайди. ЛаЛигадаги ўйинда биз ғолиб чиққандик, ўша пайтда рақиб оғир рухий ҳолатда эди, аммо энди "Қироллик клуби" учрашувга тайёр.


"Барселона" таркиби ҳақида

- Таркибимизда кучли футболчилар йиғилган, уларнинг орасида дунёнинг энг яхши ўйинчиси ҳам мавжуд, аммо "Реал"да ҳам энг яхши футболчилар ўйнайди.


Лионель Мессининг ҳолати ҳақида

- Агар Месси бу ўйинда иштирок эта олса, уни майдонга тушираман, бундай бўлмаса - у тикланишни давом эттиради. Месси биланми ёки усиз услубимиз ўзгармайди. "Барселона" ғалаба қозониш, устунлик қилиш ва голлар уришни кўзлаган.


Жамоанинг ўйин тақвими ҳақида

- Ҳозир тақвим борган сари зичлашмоқда. Қисқа муддат ичида "Реал" билан иккита ўйин ўтказишимиз ва Чемпионлар лигасида майдонга тушишимиз керак. Ҳаммасига улгуриш лозим - дейди Вальверде.


Хўш, Месси "Реал"га қарши баҳсда ўйнайдими?

Расман маълум эмас, аммо Лео "Барселона" қайдномасига киритилди. Каталония клуби учрашув олдидан у таркибда бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида қарор қабул қилади. Лео Месси 5 февраль куни каталонияликлар машғулотида иштирок этди. Машғулотнинг илк 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди, шу сабабли Месси ҳақида бир нарса дейиш қийин.


"Барселона"нинг "Реал"га қарши ўйин учун қайдномаси

Дарвозабонлар: Тер Штеген, Инаки Пенья.
Ҳимоячилар: Семеду, Пике, Ленгле, Мурильо, Альба, Вермален, С.Роберто.
Ярим ҳимоячилар: Ракитич, Бускетс, Коутиньо, Артур, Боатенг, Аленья, Видал.
Ҳужумчилар: Суарез, Месси, Мальком.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика