17 фев 2024 23:26

"Барселона" раҳбарияти мураббийликка АПЛда ишлаётган мутахассис номзодини маъқуллади

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Италиялик мутахассис Роберто Де Зерби "Барселона" бош мураббийи лавозимига асосий номзод, деб хабар берди AS

"Барселона" президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку кейинги мавсумда Хави ўрнига "Брайтон" бош мураббийини тайинлашни маъқул кўрди. Де Зерби вакиллари Каталония клуби раҳбарлари билан деярли уч соат давом этган йиғилиш ўтказишди.



Келишувни ёпишга асосий тўсиқ – италиялик мураббийнинг товон пули, яъни тахминан 10 миллион евро. Агентлар "Брайтон" билан келишувга эришиш учун бироз вақт талаб қилишди. "Барселона" Де Зербининг агентларига агар улар бу масалани ҳал қилишса, у 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб испан жамоасини бошқаришини кафолатлади.

Роберто Де Зербининг "Брайтон" билан битими 2026 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ Хави Эрнандес жорий мавсум якунланганидан сўнг "Барселона" бош мураббийи лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.

Манба : AS
Бу хабар билан бўлишинг:
  +1 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика