Маълум қилинишича, каталониялик мутахассислар Конгода спортни ривожлантириш учун ўз ишланмалари ва услублари билан ўртоқлашади. Африка давлатида бир вақтнинг ўзида бир нечта спорт турлари: футбол, баскетбол, гандбол ва бошқа кўплаб спорт турлари бўйича ёш спортчилар учун бир қатор ўқув-машғулот лагерлари бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, "Барселона"нинг барча профессионал жамоаларининг машғулот формаларида кейинги тўрт мавсум давомида – 2028/29-йилги мавсум охиригача R.D. Congo – Cœur d’Afrique ("Конго ДР – Африка юраги") логотипи акс эттирилади. Бунинг учун Конго ДР ҳукумати шартноманинг бутун муддати учун 44 миллион евро тўлайди.