18 мар 2019 10:28

Балотелли ўйлаган провокация амалга ошмади

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Марсель" ҳужумчиси Марио Балотелли ПСЖга қарши Лига 1нинг 29-тур ўйини (1:3) вақтида провокация уюштирмоқчи бўлди.

Маълумотларга кўра, марселликлар форварди асосий либос остидан Маркус Рашфорднинг формасини кийиб олди ва урилган голдан сўнг уни кўрсатмоқчи эди. Италиялик футболчи шу йўл билан Рашфорднинг голи туфайли Чемпионлар лигасини тарк этган Париж клуби устидан кулмоқчи эди.

Балотелли режасини амалга ошира олмади, чунки гол уриш насиб этмади. У 62-дақиқада ўрнини дарвозабон Йоанн Пелега бўшатиб берди. Бундан бир неча сония олдин "Марсель" посбони Стив Манданда қизил карточка олган эди.

Манба : Canal+
Бу хабар билан бўлишинг:
  +10 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика