16 июл 00:45

"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Ботафого" футболчи Испания гранди таркибига кўчиб ўтади.

Тьяго Алмада "Атлетико"га ўтиш арафасида турибди. Мадриднинг "Атлетико" клуби ва "Ботафого" ўртасида 24 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери бўйича музокаралар якуний босқичга кирган, дея хабар бермоқда ESPN. Футболчининг ўзи аллақачон ўтишга розилик берган.

Битим суммаси 15-20 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда. Томонлар энди фақат майда тафсилотларни келишиб олишлари керак.

Илгари хабар қилинганидек, футболчига "Зенит" ва "Бенфика" клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.

Манба : ESPN
Бу хабар билан бўлишинг:
  +1 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика