"Захани мен энг қийин рақибим деб айта оламан. Унинг югуриш тезлигига қаранг. Ундан тўпни олиб қўйиш ҳам, югуриб етиб олиш ҳам қийин. У тезкор, чаққон, голлар ура олади, вазиятлар яратишда жуда яхши, қарорни тез чиқаради.
Неймар ва Роналду - жуда ақлли футболчилар. Улар ўз ишларини яхши билишади. Аммо "Ливерпуль"га қарши ўйинда улар тўпга кам эга чиқишди.
Албатта, Заха уларнинг даражасида эмас. Аммо у мен учун энг қийин рақиб", - деди Арнольд.