Маълумотларга кўра, "Вулверхэмптон" эронлик форвардни 13 млн. еврога харид қилиш имконияти билан уни ижарага олмоқчи. "Бўрилар" ижара учун 2 млн. евро тўламоқчи.
Олдинроқ, "Зенит" эронлик футболчи учун "Рубин"га 10 млн. евро таклиф қилгани маълум бўлган эди.
Азмун Эрон терма жамоаси сафида Осиё Кубогининг 6та учрашувида иштирок этди. Ҳужумчи бу баҳслар давомида 4та гол уриб, 1та голли пас берди.