30 окт 2018 14:25

Андижонда автосаноат тизимидаги қўшма корхоналар ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Шу йилнинг июль ойида автосаноат тизимида фаолият юритувчи қўшма корхоналар ўртасидаги футбол мусобақалари бонланган эди.

Мазкур мусобақада водий вилоятларида бир тармоқда иш олиб борувчи  корхоналарининг 9 та жамоалари иштирок этдилар.

Жамоалар мусобақада икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашди. Тўрт ой давомида баҳслар,  ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Соғлом Авлод” ўйингоҳи, Бўстон даҳасидаги БЎФМ ҳамда Шўрбулокдаги футбол акдемиясининг футбол майдонларида бўлиб ўтди.

28 октябрь куни Шўрбулоқдаги футбол академияси ўйингоҳида “ЎФА кубоги” мусобақасининг Супер кубок учун финал ўйини ўтказилди. Финал баҳсида Андижон вилоятининг “УзТонг Хонг Ко” қўшма корхонаси ҳамда Фарғона вилоятида фаолият юритувчи “Уз Санг Ву” қўшма корхоналари жамоалари ўзаро куч синашдилар. Беллашувда “Уз Тон Хонг Ко” жамоаси 3-0 ҳисобида ғалаба қозонииб, “Супер Кубок” ни қўлга киритди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳар икки финалчи жамоаларни қутлаб, ғолибларга Кубокни топширди.    

Элмурод Эрматов, Андижон

Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +1 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика