UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  10 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  8 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  4 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  21 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1

“Андижон” Асрор Ғофуров билан шартнома имзолади Янгиликлар

“Андижон” Асрор Ғофуров билан шартнома имзолади

Асли ўзбекистонлик бўлган, аммо сўнгги йилларни Туркиянинг турли лигаларида ўтказиб келаётган легионеримиз Асрор Ғофуров жорий мавсумдан фаолиятини Ўзбекистон Суперлигасида давом эттирадиган бўлди.

Иқтидорли футболчи яқинда “Андижон” жамоаси билан расман келишувга эришди.

Маълумот учун, Асрор Ғофуров 1995 йил 30 январ куни Сурхондарё вилоятида таваллуд топган.   “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.  2015 йили Ғофуров Туркиянинг “Манисаспор” клубига кўчиб ўтганди. Кейинчалик Асрор у ерда бир қатор жамоалар шарафини ҳимоя қилди.

24 ёшли футболчи майдонда марказий ярим ҳимоячи ва ўнг қанот ярим ҳимоячиси вазифасини бирдек бажара олади. Сўнгги пайтларда Ғофуров асосан марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнаб келган. Унинг Туркиядаги охирги жамоаси  “Ичелспор” ҳисобланади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика