Бу учрашувда "шерлар"нинг янги ҳимоячиси Акром Комилов жароҳат боис майдонга туша олмайди. Биз футболчининг бўлажак ўйиндан олдинги фикрлари билан қизиқдик.
"Мавсумга тайёргарлик ажойиб тарзда ўтди. Йигитлар эртанги баҳсга тайёр. Жамоа таркиби кўплаб янги футболчилар билан кучайтирилган. Афсуски Дубайдаги йиғин вақтида кутилмаган жароҳат олдим ва маълум муддат майдонга туша олмайман.
"Эйр Форс" билан баҳсда майдонга туша олмасам ҳам жамоадошларимга далда бўлиб тураман. Худо хоҳласа ғалаба биз томонда бўлади.
Шу ўринда эртага мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилувчи АГМК клубига ҳам омад тилайман", - дейди Акром Комилов.