Мазкур учрашув олдидан “Ал-Иттиҳод” жамоаси бош мураббийи Марсело Гальярдо билан биргаликда мезбонларнинг марокашлик тажрибали ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ҳам матбуот анжуманида иштирок этди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Сўзим аввалида бу ерга йиғилган барчани Саудия Арабистони ташкил топган кун билан табриклайман! Эртанги баҳс борасида тўхталадиган бўлсам, стадион мухлислар билан тўлади, деган умиддаман ва уларнинг қўллаб-қуватлашлари остида бошқача ўйин намойиш этиб,ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Рақибимиз “Навбаҳор” қарши ҳужумга таянган ҳолда, ҳаракат қиладиган жамоа экан. Биз эртага тезкор гол уриб, ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга интиламиз.