UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  2 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  5 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  16 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  7 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0

38 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди Янгиликлар

38 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди

"Лестер"нинг 38 ёшли ҳужумчиси Жейми Варди фаолиятини якунламоқчи эмаслигини айтди ва сабабини тушунтириб берди.

"Футбол – ақлдан озган дунё. Нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз. Оёқларим тўхташимни айтмагунча давом этаман. Оёқларим билан ҳаммаси жойида", – деди Варди.

Варди апрель ойи охирида "Лестер"ни тарк этишини эълон қилганди. У жорий мавсум "тулкилар" сафида 35 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Варди бир нечта тўпурарлик рекордларига эга. Умумий ҳисобда у "Лестер" таркибида 499 ўйинда 149 та тўп киритган ҳамда 71 та голга ассистентлик қилган

Жейми Варди "Лестер"га 2012 йилда бешинчи дивизиондаги "Флитвуд" клубидан 1 млн фунт стерлинг эвазига келиб қўшилган. "Тулкилар" сафида ўйнаб, Варди ҳар бир йирик совринни, жумладан, Премьер-лига, Англия Кубоги, Англия Суперкубоги, Чемпионшипни (2 марта) ютишга улгурди. Шунингдек, у АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси (2016) деб топилган ва "Олтин бутса"ни қўлга киритган.

Премьер-лигадаги дебютини кеч ўтказганига қарамай (27 ёшида), Варди мусобақанинг барча даврлардаги этакчи ҳужумчилари Дидье Дрогба, Криштиану Роналду, Рууд ван Нистелрой, Фернандо Торрес, Николя Анелька, Ромелу Лукаку, Дуайт Йорк ва Луис Суаресдан кўпроқ гол урган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

   
16 май 15:05:16
АПЛ
Зу'р у'йинчи. Молодец
championat.asia
Яндекс.Метрика