UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  4 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  31 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  3 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  5 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни тарк этиши мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни тарк этиши мумкин

Қаршининг "Насаф" клубида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра кўра, клубдаги муҳит ҳавас қиладиган даражада эмас. Ходимлар, футболчи ва мураббийлар бир нечта лагерга ажралиб қолган.

"Насаф" етакчилари Шароф Муҳитдинов ва Ислом Кенжабоев бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Бобир Абдихолиқов ҳам кетиш арафасида турибди. Клуб бош директори улар билан шартномани узайтирмагани мухлисларни ташвишга солгани аниқ. Масалан, Шароф Муҳитдинов деярли 2 ой давомида эркин агент мақомида юрди ва охири бошқа жамоага кетди.

Бугун бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳам жамоа лагерини тарк этган. Унинг "Насаф"даги кейинги тақдири ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Рўзиқул Бердиев сайтимизга интервью берган ва қуйидаги фикрни айтганди: "Агарда вазият яхши томонга ўнгланмаса ва янада қийинчиликлар ҳамда тушунарсиз ишлар давом этадиган бўлса, балки мен ҳам мураббийлик фаолиятимда танаффус олишни ўйлаб кўраман. Бошқа чора қолмаяпти. Лекин умид қиламанки, вазият бунгача бормайди. "Насаф" жамоасига бўлган садоқатим ва қаршилик мухлислар ҳурмати учун клуб раҳбариятининг кўплаб тушунарсиз ишларга сабр қилиб келяпман".

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика