Ўзбек спортчиси машҳур "Bellator"да дебют қилди

Aziz Tukhtamuradov
14 окт 2018, 12:10
Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Зарруҳ Адашев бугун "Bellator' промоушени томонидан ташкил этилган жанг оқшомида иштирок этди.

Ушбу баҳсда ҳамюртимизга америкалик Кристиан Медина рақидблик қилди. Қайд этиш лозимки, Адашевнинг "Bellator"даги дебюти омадли чиқди. Ҳамюртимиз жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, "Bellator" аралаш қоидалар асосидаги жангларни ташкил этадиган промоушенлик компаниясидир. У нуфузи жиҳатидан жаҳонда UFC дан кейинги ўринда туради.

ЖАНГ ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: olamsport.com