UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  5 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  11 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2

2019 йил "Odil Junior" яна 5та вилоятда иш бошлайди Янгиликлар

2019 йил "Odil Junior" яна 5та вилоятда иш бошлайди

Теглар :  Odil Junior
Бу борада вилоятда болалар футболига катта эътибор қаратадиган мураббий ва уларнинг жамоалари билан келишувга эришилди.

Унга кўра 2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб қуйидаги шаҳарларда "Odil Junior" ҳамкорлигида футбол тўгараклари Европа методикаси асосида иш бошлайди.

1. Бойсун (Сурхондарё)
2. Қўқон (Қўқон)
3. Самарқанд (Самарқанд)
4. Зарафшон (Зарафшон)
5. Андижон (Андижон)

"Odil Junior" бу ҳудудларда болалар футболига катта эътибор қаратаётган мураббийлар билан ҳамкорлик қилади, аммо уларнинг моддий ҳолатига аралашмайди. Фақатгина яхши футболчиларни саралаш, сифатли мусобақаларни ташкил этиш ва Европа методикасини ўзбек тилидаги мосланган дастурини тақдим қилади.

Айни пайтда  "Odil Junior" болалар футбол клуби Тошкент ва Наманган вилоятида фаолият олиб бораяпти.

Вилоятлардаги бўлимларда 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга Европа методикаси асосида таълим берилади. 2019 йилда Италиянинг "Карпи" жамоаси академияси мураббийи Ўзбекистонда бўлиб, 3 ой давомида мураббийларнинг малакаси ва болаларнинг машғулотлари билан шуғулланади. 2007 йилда таваллуд топган энг яхши 4 нафар футболчи йил сўнггида танлаб олинади ва кўрикка ўтиш учун Италияга боради. 2018 йил сараланган 4 нафар 2006 йилда таваллуд топган футболчилар эса жорий йилнинг апрель ойида "Карпи" академияси кўригида бўладилар.

Батафсил янгиликлар билан жамоанинг телеграмдаги канали орқали танишиб боринг - https://t.me/odiljunior

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика