UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14ОАВ учун финалолди расмий тадбирлар ҳамда аккредитациялаш режаси тақдим этилди  0 11:50Қозоғистон термаси футзалчиси Арнольд Кнауб: "Португалия билан баҳс ҳақиқий жангга айланиб кетди"  0 11:232025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ ўтказилмаслиги мумкин  1 10:55Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 10:21ПСЖ бош мураббийи ғалати сабаб билан ойлигининг ярмидан воз кечишга тайёр  1 09:40Эрик тен Хаг МЮнинг асосий муаммоси ҳақида фикр билдирди  2 08:57«Фенербахче»нинг собиқ футболчини отиб кетишди  4 08:20Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  8 08:00Футзал бўйича ЖЧ 1/8 финал. Эрон сўнгги сонияларда пенальтидан гол ура олмади, Қозоғистон мусобақа фаворитини мағлуб этди  0 07:42U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон бугун Хитой Тайпейи билан ўйнайди  1 02:30Европа лигаси. "Рома" дуранг ўйнади, "Аякс"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 02:07Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди  0 01:18Рой Кин: "Арсенал" кичик жамоа каби ўйнади"  5 00:43Эрик тен Хаг муаммо нимадалигини айтди  8 00:26Европа лигаси. "Тоттенхэм" - "Қорабоғ" баҳси кеч бошланиши сабаби маълум бўлди  0

Қосимов барча анъаналарга чек қўйди. "Андижон" чемпион. Пойтахт клублари осмонида эса қора булут — Суперлиганинг 12-тури ҳақида Янгиликлар

Қосимов барча анъаналарга чек қўйди. "Андижон" чемпион. Пойтахт клублари осмонида эса қора булут — Суперлиганинг 12-тури ҳақида

Бир неча кун олдин Суперлиганинг 12-тур учрашувларига якун ясалди.

Мазкур тур давомида мухлислар бир қатор қизиқарли учрашувлар гувоҳига айланишди. Биз эса ўтган ўйинларга оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- "Металлург"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 11 та ўйинга етди. Жамоа сўнгги маротаба 2023 йилги мавсумнинг сўнгги турида "Олимпик"ни таслим қилганди. 

- "Сурхон" Суперлигада сўнгги 4 та ўйинда рақибларига ютқазгани йўқ, 2 дуранг, 2 ғалаба. 

- Бекободликлар 3 та ўйиндан бери "Сурхон"ни ютишни уддалай олмаяпти. Улар охирги марта 2022 йилги мавсумда рақибидан 3 очко тортиб олган. 

- Шаҳзод Убайдуллаев Суперлигадаги 95-учрашувида майдонга тушди ва 27 та гол урди. 

- Жаҳонгир Абдусаломов фаолиятида илк бор битта ўйинда 2 та гол урди. 

- Қизиқ факт. "Металлург" 2024 йилдаги барча мағлубиятларни фақат меҳмонда қабул қилиб олмоқда. Мезбон мақомида эса ҳали ютқазгани йўқ ва 4 бор дуранг қайд этди. 

- "Навбаҳор" Суперлигада сўнгги 3 та ўйинда рақиблар дарвозасига йўл топа олмади. 

- "Лочинлар"нинг чемпионат баҳсларидаги ғалабасиз серияси 4 та ўйинга етди. 

- "Қизилқум" 3 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан очко олди. Навоийликлар бу ишни 2021 йилги мавсумда уддалаганди. 

- Жамшид Саидов жамоаси Суперлигада 10 та ўйиндан бери ўйинларни 3 очкосиз тугатмоқда. Жамоа охирги бор жорий йилнинг 11 март куни "Сурхон" устидан зафар қучганди. 

- "Навбаҳор" бу йил ютқазмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Наманганликлар Суперлигада охирги маротаба 2023 йилнинг ноябрь ойида "Олимпик"ка енгилганди. 

- "Насаф" ўз майдонида ҳали таслим бўлмаган Суперлиганинг иккинчи жамоаси сифатида кетмоқда. 

- "Нефтчи" меҳмондаги сўнгги 4 та ўйиннинг фақат 1 тасида ютуқни қўлга киритди. 

- "Нефтчи" кетма-кет иккинчи мавсумда Қаршида гол ура олмади. Бу ишни бажарган сўнгги "Нефтчи" футболчиси Иззатилла Абдуллаев ҳисобланади. 

- Жорий йилда илк бор "Нефтчи" ва "Насаф" иштирокидаги учрашувларда автогол қайд этилди. 

- Миржалол Қосимов ОКМК бошқарувига келганидан буён илк бор "Пахтакор"ни таслим қилди. Мураббий мазкур вазифани сўнгги бор 2018 йил "Бунёдкор" билан бажарганди. 

- ОКМК чемпионат доирасида эса 7 йилдан сўнг "шерлар"ни мағлуб этди. Бу ишни улар сўнгги маротаба 2017 йилги мавсумнинг биринчи даврасида уддасидан чиққанди. 

- Олмалиқликлар уйда очко жамғариш бўйича жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди, 16 очко. 

- "Пахтакор" элитада 3 йилдан кейин битта ўйинда 4 та гол ўтказди. Пойтахт клубига сўнгги маротаба 2021 йилги мавсумнинг 21-турида "Қўқон-1912" 4 та гол уришни уддасидан чиққан эди.

- "Бунёдкор"нинг "Олимпик" билан ўйинлардаги ёқимсиз анъанаси давом этди. Бу икки жамоа ўртасидаги бешинчи ўйин сифатида тарихга кирди. Мазкур беллашувларнинг 4 тасида дуранг, 1 тасида эса Тимур Кападзе шогирдларининг қўли баланд келган. "Бунёдкор" эса учинчи мавсумдирки "Олимпик"ни мағлубиятга учрата олаётгани йўқ. 

- Бош ҳакам мезбонларнинг икки футболчиси Миржаҳон Мираҳмадов ва Фране Чирякка қизил карточка кўрсатди. "Қалдирғочлар" учрашувни 9 киши бўлиб тугатишга мажбур бўлди. "Бунёдкор" футболчилари Ўзбекистон чемпионатлари тарихида биринчи марта битта ўйинда иккита қизил карточка олди. 

- Темурхўжа Абдухолиқов профессионал фаолиятидаги 418-учрашувида майдонга тушди ва 165-голини урди.

- "Қалдирғочлар" кетма-кет тўртинчи ўйинда майдонни ғалабасиз тарк этди. 

- "Бунёдкор" Суперлигада фейр-плей бўйича энг ёмон жамоа бўлиб турибди. Жамоа  футболчилари 11 та ўйинда 5 маротаба қизил карточка билан жазоланди. 

- "Темирйўлчилар"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 9 та ўйинга етди. Жамоа 14 март кунидан буён 3 очко нималигини билмаяпти. 

- "Локомотив" сўнгги 3 та ўйинда "Сўғдиёна"ни юта олгани йўқ. Жамоа охирги бор 2021 йилги мавсумда ўз майдонида рақибидан устун келган. 


- "Динамо" стадиони 588 кундан сўнг яна Суперлига учрашувига мезбонлик қилди. Сўнгги ўйин 2022 йил 26 ноябрь куни бўлиб ўтган. 

- "Андижон" бу мавсум меҳмонда энг кўп очко (11) жамғарган жамоа бўлиб турибди

- Самарқандликлар ўз майдонида 5 йилдан бери "бургутлар"ни юта олмаяпти (охирги ғалаба 2019 йил, 2:1). 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
02 июл 00:38:08
Akhrorbek Islamov
Soliboevabdurahmon@gmail.com фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Босимни кучида бу.Ютишни боллар олса энди Андижон уйида очко улашмайди.
Динамо Киев бургутлар бенфика
championat.asia
Яндекс.Метрика