

Бугун мерсисайдликлар АПЛ 31-тури доирасида "Брайтон" майдонида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Англиядаги мухлислар клубларнинг футболчиларини сотиб юборишига одатланмаган. Одатда инглиз клублари фақатгина пулларни ишлатишади ва кучли таркибни йиғади деб ўйлашади, аммо бизнинг клуб модели бошқача.
Ҳеч ким буни кўришни ва тушунишни истамаяпти. Айрим экспертлар бизнинг 300 миллионлик футболчиларимизни сотиб юборганимизни эслашмайди ҳам. Агарда 150 миллионлик футболчи ўйинга тайёр бўлмаса - бу ҳам бир муаммо.
Агарда Леони тайёр бўлмаса - бу ҳам бир муаммо. Жереми Фримпонг яқиндан таркибда кўрина бошланди. Мамардашвили - яхши трансфер. Агарда Сиз пул сарфламасдан туриб чемпион бўлсангиз-у, 450 миллион эмас, 150 миллион ишлатсангиз ҳам кутилмалар ўша-ўша бўлиб қолади.
Бизнинг клуб эса ҳолатга ва ўша пайтдаги шароитларга кўпроқ эътибор қаратилади. Балки ҳозир нима сабабдан мавсумда бундай натижаларга дуч келаётганимизни баҳолашимиз керакдир. Лекин бу ҳам етарли эмас. Қанчалик баҳона қилсам ҳам бу етарли бўлмайди", - деди Слот.



