UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  0 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  19 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  12 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Маҳрезнинг сўнгги сониялардаги голи Жазоирни 29 йил деганда финалга олиб чиқди Янгиликлар

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Маҳрезнинг сўнгги сониялардаги голи Жазоирни 29 йил деганда финалга олиб чиқди

Мисрдаги қитъа биринчилигининг 1/2 финал иккинчи жуфтлигида Жазоир термаси Нигерияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда ҳисоб нигериялик ҳимоячи  Уильям Трост-Эконгнинг автоголидан сўнг очилди. Иккинчи бўлим ўрталарида Одион Игало Жазоир дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ўртадаги фарқни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган бешинчи дақиқада эса Риёд Маҳрез жарима зарбасидан чиройли гол уриб, Жазоирни 29 йил деганда мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олишига сабабчи бўлди. 

Ярим финалда мағлуб бўлган Тунис ҳамда Нигерия Тошкент вақти билан 18 июль, соат 00:00да бошланадиган бронза медаллари учун баҳсда қатнашишади.

Сенегал ҳамда Жазоир ўртасидаги ҳал қилувчи ўйин эса 20 июль санасида (00:00) бўлиб ўтади. 


Жазоир – Нигерия 2:1 (1:0, 1:1)

«Cairo International Stadium»

Голлар: 1:0 – 40, автогол Трост-Эконг, 1:1 – 72, пенальти Игало, 2:1 – 90+5 Маҳрез.

Жазоир – Мболи, Манди, Зеффан, Бенламри, Бенсебайни, Гедиура, Беннасер, Фегули, Маҳрез, Бунежа, Белаили.

Нигерия – Акпейи, Коллинз, Трост-Эконг, Омеруо, Авазьем, Этебо, Чуквуэзе (Оньекуру, 78), Ндиди, Ивоби, Игало, Муса.

Огоҳлантиришлар: Бунежа (52), Фегули (68), Манди (71), Авазьем (88).

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика