UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  0 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  3 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  1 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  0 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  7 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  3 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  12 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  22 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  6 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  5 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  78

Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Теглар :  ЎзбекистонЎФА
Бугун, 24 декабрь куни Тошкентдаги "Зарафшон" залида ЎФА йиллик ҳисобот конгресси бўлиб ўтди.


Тадбир якунига етди.

18:50. Ниҳоят, "Йилнинг энг яхши футболчиси" номинациясига етиб келинди. Кучли учликка кирган футболчилар - Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ"), Элдор Шомуродов ("Ростов"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"). Совринни ЎФА президенти Абдусалом Азизов топширади. Элдор Шомуродов "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.

18:46. Соврин қўлга киритган Шота Арвеладзе Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийини эълон қилади. Номзодлар - Рўзиқул Бердиев ("Насаф"), Улуғбек Бақоев ("Сўғдиёна") ва Вадим Абрамов ("Бунёдкор" ва Ўзбекистон терма жамоаси). Ғолиб - Вадим Абрамов.

18:42. Навбат "Суперлиганинг энг яхши мураббийи" совринига. Ғолибни Биродар Абдураимов аниқлаб берди ва соврин "Пахтакор" устози Шота Арвеладзега топширилди.

18:40. "Суперлига тўпурари" совринини топшириш учун XII Осиё ўйинлари ғолиби Игорь Шквирин саҳнага таклиф қилинди. Совринни 23та гол билан Суперлигада тўпурар бўлган Драган Черан қўлга киритди.

18:37. "Суперлиганинг энг яхши футболчиси" соврини учун номзодлар эълон қилинмоқда (Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Хуршид Ғиёсов). Ғолибни Сервер Жепаров аниқлаб беради. Соврин Драган Черанга насиб этди, аммо футболчи тадбирда йўқлиги туфайли совринни Жафар Ирисметов қабул қилиб олди.

18:32. Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов саҳнага таклиф этилди. АГМК бош мураббийи йил рамзий терма жамоасини эълон қилади.

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Сардор Қулматов ("Сўғдиёна"), Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Локомотив"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор").

Ҳужумчилар: Драган Черан ("Пахтакор"), Ҳумоюн Муртазоев ("Насаф").


18:26. Навбат Севар Назархон ижросидаги "Ватаним" қўшиғига.

18:22. "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" учун номзодлар эълон қилинди (Умида Зокирова, Мафтуна Шоимова, Диёрахон Ҳабибуллаева). Совринни Севара Назархон топширади. Элдор Шомуродов хонандага терма жамоамиз либосини тақдим этди. Демак, "Бунёдкор" вакиласи Умидахон Зоирова совринни қўлга киритди.


18:20. "Жасорат" номинациясида Ўзбекистон ампутантлар жамоаси ғолиб бўлди.

18:19. "Энг яхши футзалчи" совринини АГМК вакили Акбар Усмонов қўлга киритди.

18:18. "Fair Play" номинациясида "Насаф" ғолиб бўлди. Улар жорий мавсум ҳаммадан кам огоҳлантирилди (35та сариқ карточка).

18:16. Осиё Чемпионлар лигаси финал баҳсини бошқарган Валентин Коваленко "Энг яхши ҳакам" совринини қабул қилиб олди.

18:13. "Энг чиройли гол" номинациясида "Металлург" ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаровнинг "Навбаҳор" дарвозасига урган голи ғолиб бўлди. 

18:07. Жасур Жалолиддиновга "Энг яхши ёш футболчи" совринини футболимиз фахрийси Тўлаган Исоқов топширди.

18:04. "Энг яхши ёшлар мураббийи" соврини Сакен Пулатов топширди. Совринни "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қабул қилиб олди.

18:01. "Энг яхши ҳудуди ассоциация" совринини топшириш учун саҳанага Биродар Абдураимов таклиф қилинди. Ушбу номинацияда Андижон ғолиб бўлди.

17:57. Саҳнага таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев чиқиб келди.

17:54. Мусиқий танаффус. Женисбек Пиязов ўз санъати билан меҳмонларни кўнглини шод қилди.

17:53. "Йилнинг энг яхши футбол журналисти" совринини Қаҳрамон Асланов қабул қилиб олди.

17:51. Жисмоний тарбий ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов саҳнага таклиф қилинди. У "Мухлислар ташрифи" совринини ўз эгасига топширди. Ушбу соврин "Навбаҳор" ишқибозига тақдим этилди.

17:48. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовга "Фидойилик рамзи" совринини қабул қилиб олди. Ушбу соврин ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов томонидан топширилди.

17:45. Суперлига ҳомийси CocaCola компаниясига махсус соврин тақдим этилди.

17:42. "Ўзбек футболи нуронийси" соврини "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий", "Шуҳрат" медали, ЎФФ кўкрак нишони соҳиби Наримон Жалоловга топширилди.

17:20. Тадбирни ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев сўзлари билан бошланди. Шундан сўнг ЎФА бош котиби Аваз Мақсумов нутққа чиқди.

- Маросим бошланди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика