UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Абдесаммад Муҳаммад: "Франция ўз тарихида биринчи маротаба мундиалда иштирок этмоқда, аммо бизда қўрқув йўқ"  0 22:00Суперлига. "Сивасспор" ва Турғунбоев ўз майдонида "Истанбул Башакшехир"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:36Таиланд терма жамоаси аъзоси: "Франциялик футзалчилар бақувватроқ ва гавдаси йирикроқ эди"  0 21:36Футзал бўйича ЖЧ. Ўзбекистонлик Анатолий Рубаков бош ҳакамлик қилган ўйинда Аргентина Хорватияни ютди ва энди чорак финалда Қозоғистонга рақиблик қилади  0 21:26ҚПЛ. "Ордабаси" ўз уйида "Турон"ни қийинчиликсиз мағлуб этди. Яхшибоев ва Умаров эса...  0 21:10Сўнгги дақиқалардаги қизил карточка ва бекор қилинган гол: ОКМК "Локомотив"ни мағлуб этди   24 21:06"Атлетико" қўшиқчи қизнинг сўзлари сабаб унинг "Метрополитано"даги иштирокини бекор қилди  1 20:21Франция терма жамоаси дарвозабони: "Парагвай билан ҳисоб китобимиз бор"  0 20:08Жамшид Саидов: “Зиммамиздаги вазифани бажармасак, исталган ўйин мен учун охиргиси бўлиши мумкин”  1 20:01Григорий Колосовский: “Ҳаракатларимиз “Пахтакор” билан ўйиндагидан катта фарқ қилди”  3 19:50"Барселона" "Челси" вингерига қизиқиш билдирмоқда  1 19:25Футзал бўйича ЖЧ. Франция Таиландни мағлуб этди. Жаҳон чемпионатида осиёлик жамоалар қолмади  14 19:09Суперлига. "Қизилқум" "Металлург"ни мағлуб этиб, хавфли зонадан узоқлашди  10 18:32АПЛ ҳомийлик қоидаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш бекор қилинди  1 17:54U-20 Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитой Тайпейи устидан ишончли ғалабага эришди, Равшан Хайруллаевдан дубль!  25

Шота Арвеладзе: "Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.




"Чемпионатнинг икки етакчи жамоаси ўйин олиб боришди, қийин ўйин бўлди ва шундай бўлиши ҳам кутилганди. Вазиятларни ёдга оладиган бўлсак, бизда яхши вазиятлар юзага келди. Масалан, биринчи бўлимда 0:0 бўлиб турганида, кейин ўтказиб юборилган голдан кейин...

Жамоада энергия кўринмади, бу албатта, хавотирли. Биринчи бўлимда 4-5 та хавфли вазиятлар бўлди, фақат гол уриш керак эди, холос. Рақиб қарши ҳужумда яхши ўйнади. Умуман олганда, очкога эга бўлганимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйинимиздан эса аксинча", - дейди Арвеладзе.

"Ҳа, "Пахтакор"да кўп вазиятлар бўлди, лекин буни омад етишмагани билан боғламаган бўлардим. АГМК ҳимоячилари яхши ўйнашди, дарвозабон ҳам жуда яхши ўйнади ва кўп вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Бугун икки очко йўқотиш билан бирга бир очкога эга бўлганимизни ҳам унутмаслик лозим”.



"Пахтакор"ни сентябрда Чемпионлар Лигаси кутиб турибди...
Ҳали буни ўйлашга эрта, айниқса, ҳозирги даврда. Июль, август, сентябрь... Менимча, аввало, кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. Футболда энг муҳими - кейинги ўйин.

Игорь Сергеев ҳақида
Игорнинг ўйини менга ёқяпти, у ҳеч кимга ёқмаган пайтида унга имконият тақдим этдим, балки кейинги ўйинда асосий таркибда тушиши мумкин, кўрамиз.

Жалолиддин Машарипов ҳақида
Юлдуз бўлиш қийин. Сен бир кун ёмон ўйнасанг, ҳамма эслаб қолади. Тўғри, бугун у яхши ўйнолмади. Биз унга тушунтирамиз ва унинг ўзи ҳам буни тўғри тушунади, лекин у анча ҳаракат қилди. Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти. Биз ўтган йилги голларимизнинг ярмини унинг узатмаларидан кейин урганмиз.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика