UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  0 08:00Футзал бўйича ЖЧ 1/8 финал. Эрон сўнги сонияларда пенальтидан гол ура олмади, Қозоғистон мусобақа фаворитини мағлуб этди  0 07:42U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон бугун Хитой Тайпейи билан ўйнайди  0 02:30Европа лигаси. "Рома" дуранг ўйнади, "Аякс"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 02:07Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди  0 01:18Рой Кин: "Арсенал" кичик жамоа каби ўйнади"  1 00:43Эрик тен Хаг муаммо нимадалигини айтди  8 00:26Европа лигаси. "Тоттенхэм" - "Қорабоғ" баҳси кеч бошланиши сабаби маълум бўлди  0 00:05Европа лигаси. Моуринью жамоаси ғалаба билан бошлади  0 23:50Марокаш терма жамоаси дарвозабони: "Бразилияни мағлуб этиш учун боримизни берамиз"   0 23:38Иван Бошкович: “Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли, лекин майдон ҳолати ўйин сифатига таъсир кўрсатди”  4 23:20Сергей Лушчан: “Мухлислардан узр сўрайман. Финал олдидан бугун антифутбол ўйнадик”  9 23:11Амалдаги жаҳон чемпионлари Андижондан уйига равона қилинган учрашувнинг энг ҳиссиётли ГАЛЕРЕЯСИ  0 23:02Қозоғистон футзал термаси устози: "Португалия жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар уюштиришини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик"  0 22:45АПЛ ярим автоматик оффсайд аниқлаш тизими борасида бир қарорга кела олмаяпти  0

"MediaUZ – футбол ҳафталиги" ўтказилади Янгиликлар

"MediaUZ – футбол ҳафталиги" ўтказилади

Теглар :  ФутболЎФА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда 2019 йил 23-29 август кунлари мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа корхоналари ходимлари, журналист ва блогерлар учун "MediaUZ – футбол ҳафталиги" ўтказиш режалаштирилган.

Мусобақа — юртимиздаги журналист ва блогерлар, умуман миллий медиа майдонида фаолият юритаётган ижодкорларни халқ фаровонлигини ошириш, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишда бир мушт бўлиб бирлаштириш ва жипслаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ахборот соҳасининг барча вакилларини дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлик шиори остида ўтказиладиган "MediaUZ – футбол ҳафталиги"гида фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Ҳурматли блогер ва журналистлар! 

Мусобақа низомига мувофиқ, унда асосан оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар ҳамда агентлик тизимига кирувчи ташкилотлардан тузилган 24 та жамоа қатнашади. Унда иштирок этиш истагини билдирганлар шахсини тасдиқловчи хужжатлар — фуқаролик паспорти, меҳнат дафтарчаси ёки тузилганига 3 ойдан кам бўлмаган муддатли меҳнат шартномалари нусхасини, шунингдек, 3х4 ҳажмдаги фотосуратларини "oksmm@intal.uz" электрон манзилига юбориши лозим.

Аризалар 2019 йилнинг 22 августигача қабул қилинади. 

Бундан ташқари, тадбир арафасида — 22 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида футбол мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Шунингдек, матбуот анжуманида мусобақа тартиб-қоидалари, очилиш ва тақдирлаш маросими тўғрисида ахборот берилади. 

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

Тел: (97) 920-24-80

(71) 277-77-58

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика