Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди

Mirjalol Normatov
13 мар 2026
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида Биринчи лига вакили “Оқтепа” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Мазкур баҳсда Сергей Чигодаев шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Ўзбекистон U-17 - “Оқтепа” 4:2

Терма жамоанинг голларига Зиёдулла Саломов, Абубакир Раҳимов, Суҳроб Садиржонов ва Лазиз Абдураимов муаллифлик қилди. 

Бошланғич таркиб: Олим Шомуродов, Муҳаммаджон Ҳакимов (с), Миржамол Анваров, Адис Абдунабиев, Абубакир Раҳимов, Ислом Равшанов, Муҳаммаджон Маматов, Амирхон Эркинов, Суҳроб Садиржонов, Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, Зиёдулла Саломов. 

Захирадан тушганлар: Миркомил Муродов, Муҳаммадодилхон Орифхонов, Меҳрож Сирожиддинов, Лазиз Абдураимов, Диёр Ҳолиқов, Ҳумоюн Синдаров, Азизилло Эркинжонов, Мироншоҳ Эшпўлатов, Муҳаммадазиз Рўзибоев, Элсевар Олимов, Машҳур Абдисолиев, Абдулборий Зоиджонов, Аҳрор Равшанбеков, Дамир Мирзабеков.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирларимиз 15 мартдан йиғиннинг иккинчи қисмини Рабатда давом эттиради ва Марокашга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушадилар.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати