Хебай Қозоғистон клубига ўтди

Alisher Ostonov
5 фев 2026
Ўтган мавсумни “Сўғдиёна”да ўтказган албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай фаолиятини Қозоғистонда давом эттиради.

Футболчининг кейинги клуби “Тобол” бўлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Хебай Ўзбекистонда “Сўғдиёна”дан ташқари “Андижон” ва “Насаф” клубларида ҳам ҳаракат қилган.

Футболчининг Transfermarkt’даги баҳоси 350 минг еврони ташкил этади.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: "Тобол" матбуот хизмати