

Рақиб ҳақида:
Арбелоа Лиссабон жамоасининг кучини алоҳида эътироф этди:
"Биринчи навбатда, "Бенфика"да жуда кучли индивидуал иқтидорлар бор. Уларнинг кайфияти ва ўйинга ёндашуви уч ҳафта олдинги (4:2 ҳисобидаги мағлубият назарда тутилмоқда) баҳсдагидек бўлиши аниқ. Уларда ўйин суръатини белгилаб берадиган ва курашувчанликни таъминлайдиган етакчи бор. Бизни жуда қийин ва рақобатга бой ўйин кутмоқда".
Қасос ёки мақсад?
Жозе Моуриньюнинг "ярадор Реал" ҳақидаги гапларига Арбелоа совуққонлик билан жавоб қайтарди:
"Йўқ, ҳеч қанақа қасос ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Биз доим ғалаба ҳақида ўйлаймиз. Мақсадимиз шунчаки "Бенфика"ни мусобақадан чиқариб юбориш эмас, балки Чемпионлар Лигасида бош совринни қўлга киритишдир. Плей-оффга йўл олиш — бу биз учун қасос эмас, балки навбатдаги мақсад".
Эслатиб ўтамиз, ушбу икки жамоа ўртасидаги биринчи баҳс бугун, 17 февраль оқшомида Лиссабондаги машҳур "Эштадиу да Луш" стадионида бўлиб ўтади. Моуринью ва Арбелоа тўқнашувида бу сафар кимнинг қўли баланд келар экан?



