Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди

Khoja
27 сен 2025
Биргина ғалаба кўп натижаларнинг янгиланишига ёки яратилишига сабаб бўлди.

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг 22-турида ОКМК билан куч синашди ва кичик ҳисобда ғалабани тантана қилди. Бу ОКМК устози Миржалол Қосимовнинг мураббийлик фаолиятидаги "Андижон"дан учралган илк мағлубияти бўлди. Бунга қадар мутахассис "Бунёдкор" ва ОКМК бошқарувларида 21 маротаба "Андижон" билан тўқнаш келган ва мағлубият аламини тотиб кўрмаган эди. 

ОКМК кейинги ўйинини 3 октябрь куни Олмалиқда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia