"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди

Alisher Ostonov
15 мар 2026
"Ливерпул"нинг 33 ёшли бразилиялик дарвозабони Алиссон Бекер Арне Слот жамоасида қолади.

Клуб раҳбарияти футболчи билан шартномани яна бир мавсумга узайтириш имкониятидан фойдаланган.

Янгиланган битим 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Алиссон "Ливерпуль” сафида 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Жорий мавсумда дарвозабон мерсисайдликлар сафида барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушди. Алиссон 12 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: espn.com